Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шаҳрихон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 14:05 ларда Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, "Ахмадбек" қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.М. "Matiz" русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган "Labo" русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида "Labo" ҳайдовчиси М.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ҳамда ушбу автомобиль йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз