Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Ширибом" кўпригида "Lacetti" ёниб кетганлиги бўйича маълумот
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи И.М. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги симёғочга урилган. ЙТҲ оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.