Ижтимоий тармоқда “Тошкент шаҳри, Байналминал кўчасида "Ласетти" анҳорга тушиб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 11 июль куни соат 06:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор-Сеул кўчалари чорраҳасида, ҳайдовчи 1986 й.т. М.У. “Ласетти” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиб (сабабига аниқлик киритилмоқда), кўприк устидаги темир панжарани бузиб ўтиб, "Бўрижар" каналига тушиб кетган.
Натижада “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 34 ёшли М.У. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати