Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Тошкентда дарахтга урилган “Ласетти” ёниб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 24 июль  куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Нукус кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.М. “Ласетти” русумли транспорт воситасида А.Қодирий кўчасидан А.Темур кўчасига тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратувчи бўлагидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб дарахтга урилган ва транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати