Ижтимоий тармоқда “Жиззах шаҳар марказида автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 июль куни соат 15:40 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Олмазор ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида ҳайдовчи 1975 й.т. Б.С. бошқарувидаги Автобус ҳамда ҳайдовчи 1993 й.т. Б.Ф. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автобус ағдарилган. Автобусда 3 нафар йўловчилар бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати