Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда “Бугун Қўйлиқ ҳудудида одам юк машинаси остига кириб кетиб тахминан 100-200 метр судралиб келиб тушиб қолгани айтилаётган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео бўйича маълумот

2020 йил 20 октябрь куни соат 10:00 ларда Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчаси “Давр банк” биноси қаршисида 1983 йилда туғилган А.А исмли ҳайдовчи “МАН” русумли юк транспорт воситасини бошқариб келиб светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироқ ёниши билан яна ҳаракатини давом эттираётганида 1961 йилда туғилган М.Ю исмли пиёда қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан, юк автомашинасининг олд ўнг томонидан кесиб ўтаётган вақтида “МАН” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани кўрмай қолиб босиб кетган.

Натижада 59 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳаракат иштирокчилари айниқса, пиёдалардан доимо ҳаракат қоидаларига амал қилишларини, қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз. Зеро, барча автоҳалокатларнинг бош сабаби қоидабузарлик, эҳтиётсизлик эканлигини унутманг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати