Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими билан боғлиқ тарқалган видео лавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 14 март  куни ижтимоий тармоқларда “Сергелида ЙПХ ходими дислокациясиз ишламоқда” сарлавҳали видео лавҳа тарқатилди. Видео лавҳа ўрганиб чиқилганда, ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан "Йўл ҳаракати қоидалари"ни бузмаган бўлсада нима сабабдан уни тўхтатганлигини сўраганлиги, ЙПХ ходими унинг тўхтатиш сабаби меъёрий ҳужжатларини текшириш эканлигини тушунтирганлиги, шунда ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан унинг хизмат гувоҳномаси ва дислокация кўчирмасини сўраганлиги, ЙПХ ходими фақатгина хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, дислокация кўчирмаси командирида эканлигини айтганлиги тасвирланган.

Ҳолат жорий йилнинг 8 март куни Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Янги Сергели кўчасидаги автомашина бозори ёнида видео тасвирга олинган. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан видео лавҳада тасвирланган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 5-батальон 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Б.Рустамовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати