Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Наманганда содир бўлган тўқнашув юзасидан
Жорий йилнинг 23 март куни соат 17:50 ларда Наманган шаҳарда яшаган М.К. “Нексия-3” русумли транспорт воситасида Наманган шаҳар, Марғилон кўчасида ҳаракатланиб кетаётиб, соғлиги ёмонлашгани туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган фуқаро А.К.га тегишил “Ваз-2106” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада, ҳайдовчи М.К.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган. 23.03.2020 йил кунги СТЭнинг хулосасига кўра, марҳум М.К. “Юрак ишемия касаллиги, миякард инфаркти”дан вафот этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати