Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, техник шикастланган “Матиз” юзасидан

Жорий йилнинг 10 март куни ижтимоий тармоқларда “Амаллаб етиб олса бўлди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, жорий йилнинг 25 февраль куни соат 22:30 ларда ҳайдовчи М.А. “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқариб, М.Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси бўйлаб, Шастри кўчаси томонидан, Шахрисабз кўчаси томонга қараб йўлнинг ўрта қаторидан йўналиши бўйича “Китоблар олами” дўкони қаршисида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 1, 3-қисмларида кўрсатилиб ўтилган талабларга риоя қилмаганлиги оқибатида ўзига нисбатан чап ён томонида ҳаракатланиб кетаётган номаълум транспорт воситасига урилиб кетмаслик мақсадида бошқарувидаги автомашинани олиб қочган ва ағдарилиб, йўл четидаги дараҳтга бориб урилган.
Натижада, ҳайдовчи М.А. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”ги амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати