Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда видео лавҳаси тарқалган “Ласетти” ва “Нексия-3” русумли транспорт воситалари иштирокидаги тўқнашув юзасидан

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайрам-Янги Юнусобод кўчалари кесишмасида ҳайдовчи 1991 й.т. М.У. бошқарувидаги “Ласетти” ва ҳайдовчи 1971 й.т. С.Ю. бошқарувидаги «Нексия-3» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати