"Қизил чироқ"қа амал қилмаслик оқибати
Жорий йилнинг 14 март куни соат 03:20 ларда М-34 автомобиль йўлининг 103 км.да жойлашган чорраҳада Боёвут туманида яшовчи Б.Ғ. “Дамас” русумли транспорт воситасида Тошкент-Гулистон йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган вақтида светафорнинг қизил - тақиқланган чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиши натижасида ўнг томони, яъни А-373 автомобиль йўлидан ҳаракатланиб келиб М-34 автомобиль йўлига бурилмоқчи бўлган ҳайдовчи Д.Д. бошқарувидаги “Зил-131” русумли юк автомашинаси олди қисмига урилиб, йўл-транспорт ходисасини содир этган.
Натижада “Дамас” автомашинаси йўловчиси Б.С. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати