Қизил чироқда ҳаракатланиш ва юқори тезлик якуни ўлим билан тугади
Жорий йилнинг 5 май куни соат 04:40 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси “Окиан” савдо дўкони қаршисида, ҳайдовчи 1994 й.т. Д.Н. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳадан ўнгга тезлик билан бурилиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилган.
Натижада, ҳайдовчи 26 ёшли Д.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати