Тест режимида

Ҳодисалар

Яхшиямки вояга етмаган фарзанд орқа ўриндиқда бўлган

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 14:00 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган 4Р40 автомобиль йўлининг 166 км.да ушбу туманда яшовчи М.А. “Спарк” русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “MAN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. ва унинг вояга етмаган фарзанди тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати