Яккасарой туманида "Нексия-3" ва "Спарк" автомобиллари иштирокида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 10 март куни соат 01:00 ларда, "102" тизимига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган "Нексия-3" ҳамда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида ёнғин юзага келган.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув натижасида, "Спарк" автомобили ҳайдовчиси А.Т. ва йўловчи Ш.Х.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати