Тест режимида

Ҳодисалар

Яккасаройда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 апрель куни соат 10:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида:

1) ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги "Ласетти" русумли;

2) ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Р.Ф. бошқарувидаги "Дамас" русумли;

3) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати