Яккасаройда икки “Каптива” тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 май куни соат 12:45 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Нукус - Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳасида 1987 й.т. С.С. (эркак) бошқарувидаги “Каптива” русумли ва Нукус кўчасидан Кичик Бешёғоч кўчасига бурилаётган ҳайдовчи 1982 й.т. А.М. (эркак) бошқарувида бўлган “Каптива” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги “Каптива” русумли транспорт воситаси ағдарилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати