Тест режимида

Ҳодисалар

Яна бир ҳайдовчи Андижон вилоятида ДЙҲХХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олши бўлинмаси ДЙҲХХ инспектори А.Исаков фуқаро С.Ш. бошқарувидаги “Зил-138” русумли юк автомашинасини техник кўрикдан ўтказган вақтда, автомашинага ўрнатилган 8 дона темир газ баллонларнинг яроқлилик муддати ўтганлиги маълум бўлган.

Фуқаро С.Ш. газ баллонларнинг яроқлилик муддати ўтмаган ҳолда кўрсатилиб, автомашинани соз деб техник кўрикдан ўтказиб бериш эвазига ДЙҲХХ инспектори А.Исаковга 300 минг сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 1 февраль куни фуқаро С.Ш. ДЙҲХХ инспектори А.Исаковга пора сифатида 300 минг сўм пулларни ва автомашина ҳужжатларини бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати