Янгиҳаёт туманида юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4Р-21 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.А. "Howo" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган. Натижада, автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи М.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.