Янгийўлда “ISUZU” ағдарилди
Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 12:30 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи, М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 823 км.да, хайдовчи 1979 й.т. С.Ш. «ISUZU-71РL» русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, чап томон олди шинасининг ёрилиб кетиши оқибатида, рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисми ўртасидаги йўлни ажратувчи бетон тўсиққа урилиб, транспорт воситаси ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, юк транспорт воситаси йўловчиси 1973 й.т. Б.Ғ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати