Яроқлилик муддатини ўтаб бўлган транспорт воситангиз давлат рақам белгисини рўйхатдан чиқардингизми?
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жиззах вилоятида 84 466 та транспорт воситаси рўйҳатга олинган. Бироқ бугунги кунда техник жиҳатдан яроқлилик муддатини ўтаб бўлган транспорт воситалари бўлак қисмларга бўлиниб сотиб юборилган бўлсада, ҳали ҳам рўйхатдан чиқарилмаган. Бундай вазиятни кутиб, ғаразгўй ниятини амалга оширишни мақсад қилганлар, бировнинг номидаги давлат рақам белгисидан фойдаланишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Агарда бу сизга тегишли автомашинангиз рақами бўлсачи?!
Анашундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳолатини аниқлаш, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб бу борада тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз! Ҳурматли фуқаролар сизнинг ҳам яроқсиз ҳолга келган автомашинангизни утилизация қилиш вақтларида давлат рақамини рўйҳатдан чиқаришларингизни сўраймиз. Ғаразгўй ниятда кимнингдир қўлига тушиб қолишини олдини олинг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати