Яширинча минерал ўғит олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга тушди
Жорий йилнинг 19 май куни соат 06:00 ларда, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 996 км.да "Нексия" русумли транспорт воситаси ЙПХ инспектори Ю.Умаров томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, Бахмал туманида яшовчи 1987 й.т. фуқаро О.Ў. транспорт воситаси юк хонаси ва салонида жами 16 дона полиэтилен қопларда бўлган 800 кг миқдоридаги аммофос минерал ўғитларини олиб кетаётганлиги аниқланган ва ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштирилиб туман ИИБга топширилган.
Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати