Яшнаобод туманида 3 та автомобиль тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 май куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, Қорасув 31-уй қаршисида ҳайдовчи 1975 й.т. Б.Й. бошқарувидаги “Ласетти” русумли, ҳайдовчи 1995 й.т. С.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли ҳамда ҳайдовчи 1947 й.т. Б.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яшнаобод тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати