Тест режимида

Ҳодисалар

Яшнобод туманида 3 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди

Жорий йилнинг 27 июль куни соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида, бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланаётган:
1) ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли;
2) ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги яна бир "Mercedes-Benz" русумли;
3) ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Nissan" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.