Тест режимида

Ҳодисалар

ЙҲХББ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Аввал хабар қилганимиздек жорий йилнинг 11 январь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, “Мустақиллик” кўчасидаги оммавий тартибсизликлар юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълум қилади.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани прокуратураси томонидан “2020  йил 11 январь куни Ш.Нуримов ва бошқаларнинг ҳаракатларида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш ва фаол қатнашиш, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда тухмат қилиш каби ижтимоий хавфли қилмишлар аломатлари мавжудлиги сабабли мазкур ҳолат юзасидан” жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси 3 қисми “г” банди  ва 277-моддаси 2 қисми “б” банди билан  жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори, катта сержант Н. Ярматовга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати