Жиззахда енгил ва юк автомобиллар тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 16 август куни соат 17:00 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1005-километрида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги "Кобальт" русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган О.Ж. бошқарувида бўлган "Зил" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, "Кобальт" русумли автомобиль йўловчиси У.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи М.С. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.