Тест режимида

Ҳодисалар

Жиззахда юқори тезлик яна бир ЙТҲга сабаб бўлди

Жорий йилнинг 4 январь куни соат 17:30 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-41 "Ғаллаорол-Ўсмат-Бахмал" автомобиль йўлининг 16-километрида "Бахмал-Ғаллаорол" йўналишида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.М. "Lacetti" русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, транспорт воситаси дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 2004 йилда туғилган Н.А. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида, 1968 йилда туғилган К.К. шифохонада вафот этган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз.