Қашқадарё вилоятида ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди...
2020 йил 2 февраль куни интернет тармоғининг «Avtoblog-uz» сайтида “Qashqadaryoda bodi-kamera taqmagan YPX inspektori haydovchidan hujjat talab qildi. Haydovchi esa bunga e’tiroz bildirdi” сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаевга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ўтказилган текширув давомида, ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаев хизмат фаолиятини олиб бориши давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлиб, ўзининг интизомсизлигини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрларни ўйғонишига сабабчи бўлганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси