Йўл белгисига аҳамият бермаган ҳайдовчи хавфли бурилишда бошқарувни йўқотди
Жорий йилнинг 1 май куни соат 17:00 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да ҳайдовчи 1990 й.т. Ж.Б. “VОLVО FH12 42Т” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмини англатувчи йўл белгиси ўрнатилганлигига қарамасдан тезликни меъёридан ошириб, бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.
Натижада, ҳайдовчи Ж.Б. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати