Тест режимида

Ҳодисалар

Йўл белгисига амал қилмаган ҳайдовчи ўзининг ва яна бир нафар йўловчининг вафотига сабабчи бўлди

Жорий йилнинг 26 март куни соат 00:50 ларда Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 72 км.да, 1992 й.т. ҳайдовчи З.А. “Нексия-2” русумли транспорт воситасини “Сирдарё-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётиб, йўл белгисига эътибор қаратмасдан хавфли бурилишга етиб келган вақтида тезликни кескин секинлатгани сабабли бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, ушбу “Нексия-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси З.А. ва йўловчиси 1991 й.т З.Н.лар олган тан жароҳати оғирлиги сабабли шифохонада вафот этганлар.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати