Йўл музлама сабабли “Нексия” русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради.
2020 йил 5 январь куни соат 08.00 ларда тушган хабарга кўра, шу куни соат 06.00 ларда, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг 61-километрида, ҳайдовчи Навоий вилояти Томди туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.А. ўзига бириктирилган “Нексия” русумли автомобилини бошқараётиб, қалин қор ёғаётганлиги ва йўлни сирпанчиқлиги сабабли бошқарувни йўқотиб йўлни қарама-қарши томонидаги бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган Х.Қ. “Навоий кон металлургия комбинати” 5-автокорхонасига қарашли “SAZ NP-26” (“Исузу”) русумли автобусини олди ўнг ён томонига урилиб тўқнашув содир этган. Автобусда ҳайдовчи билан жами 21 нафар НКМК ишчилари бўлган.
Натижада “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси Навоий вилояти Томди туманида яшаган, 1961 йилда туғилган М.А. олган танжароҳати сабабли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек “Нексия” русумли автомобилининг яна икки нафар йўловчилари Навоий вилояти Томди туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган А.А. ва Конимех туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган У.М.лар тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар. У.М. олган тан жароҳати сабали кўрсатилган тиббий муолажаларга қармасдан вафот этган.
Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда қалин қор ёғиб сирпанчиқлар пайдо бўлганда ўта ҳушёр ҳолда транспорт воситаларини бошқаришни унутманг! Шундагина содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олган бўласиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати