Тест режимида

Ҳодисалар

Йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди

2020 йил 4 январь куни соат 21:10 ларда, Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Олмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1071-км.да, ҳайдовчи Тойлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Н. “ЗИЛ-130” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган, пиёда Булунғур туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Қ.Б.ни уриб юборган. Натижада пиёда Қ.Б. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси пиёданинг йўлни пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан, маст ҳолда кесиб ўтиши оқибатида содир этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ