Йўлда ухлаб ётган маст пиёдани автомобиль босиб, ҳодиса ўлим билан якун топди
Жорий йилнинг 17 май куни соат 04:00 ларда, Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-48 “Зарафшон-Хатирчи” автомобиль йўлининг 151-км.да ҳайдовчи 1985 й.т. Ф.Б. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ухлаб ётган пиёда, 1964 й.т. У.О.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 56 ёшли У.О. (эркак) воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Пиёдалардан маст ҳолда серқатнов автомобиль йўлларида ҳаракатланмасликларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати