Тест режимида

Ҳодисалар

Йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир давомида шу кунга қадар содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги ҳисоботлар етказилиб, ҳодисалар келиб чиқишининг сабаблари муҳокама этилди. Шунингдек, ҳайдовчиларга бошқарувларидаги транспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишлари, йўлларда ҳаракатланганда доимо “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати