Тест режимида

Ҳодисалар

Йўловчи ташувчи транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда носоз транспорт воситалари ёниб кетгани ёки ўзбошимчалик билан ўрнатилиб олинган, аслида рухсат этилмаган газ баллонлари портлагани ҳақида кўплаб эшитамиз. Жорий йилнинг 5 март куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари айнан йўловчи ташувчи транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишди. Техник кўрикдан соз ўтган транспорт воситаларига ҳаракатланишни давом эттириш учун рухсат этилган бўлса, носозлиги аниқланган транспорт воситаларига камчиликлар бартараф этилмагунча ҳаракатланиш чеклаб қўйилди. Бу чора-тадбирларнинг барчаси албатта йўл ҳаракати иштирокчиларининг саломатлиги учун хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати