Тест режимида

Ҳодисалар

ЙПХ автомашинаси йўлда тўхтаганлигининг сабаби ...

Play
Current Time 0:00
/
Duration Time 0:00
Remaining Time -0:00
Stream TypeLIVE
Loaded: 0%
Progress: 0%
0:00
Fullscreen
00:00
Mute
Playback Rate
1
    Subtitles
    • subtitles off
    • English
    Captions
    • captions off
    • English

    Жорий йилнинг 13 февраль куни интернет тармоғининг “AVTOPATRUL•TV” каналига “ГАИ акаларимизга бўлаверади,  бошқаларга шолпиллаб қолади” сарлавҳаси остидаги видеотасвир жойланган эди.

    Жорий йилнинг 11 февраль куни белгиланган тақсимотга кўра Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Навоий вилояти, Ҳатирчи тумани ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан рейд тадбирлари ўтказилган.

     Йўл четига транспорт воситаларини бетартиб жойлаштирган ҳайдовчиларга хизмат автомашинасидаги овоз кучайтиргич мосламаси орқали огоҳлантириш берилган.

      Ушбу ҳолатни атрофдаги нотаниш фуқаролардан бири видеотасвирга олиб, фуқаро томонидан ҳолатга бир томонлама баҳо берилган. Ваҳоланки, бошқа транспорт воситалари йўл четига бетартиб жойлашганлиги, ЙПХ инспекторлари ушбу транспорт воситалари ҳайдовчиларини тартибга чақираётганлиги тасвирда умуман тилга олинмаган.

    Шунингдек, видеотасвирда хизмат автомашинаси маёқчалари ёнган ҳолатда бўлган. Бу эса автомашина шунчаки эмас хизмат юзасидан тўхтаб турганлигини англатади.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

    Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

    Matn xato bilan:

    Sizning izohingiz yoki to`gri versiya: