ЙТҲ натижасида йўловчи вафот этди
Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 23:20ларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Пахтакор маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р159 автомобиль йўлининг 33 км.да ҳайдовчи 1987 й.т. С.Қ. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, белгиланган оралиқ-масофани сақламасдан, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи 1970 й.т. Ф.Р. бошқарувида бўлган “МТЗ-80” русумли трактор тиркамасининг орқасига келиб урилиб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситасининг йўловчиси 1986 й.т. Л.Х. олган тан жароҳатлари билан ЙТҲ жойида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси С.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати