Тест режимида

Ҳодисалар

ЙТҲ натижасида "Нексия" ёниб кетди, ҳайдовчи қурбон бўлди

Жорий йилнинг 15 апрель куни соат 21:00ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Туркистон ҚФЙ, Алимбува МФЙ, Рамадан кўчасида ҳайдовчи 1995 й.т. И.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Ёшлик кўчаси томонга бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1968 й.т. М.Н. бошқарувидаги ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган, тўқнашувда “Нексия” русумли транспорт воситаси ёниб кетган.
Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси Д.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур холат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизгни, ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати