ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди
Жорий йилнинг 30 март куни соат 21:20 ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Узун йўл кўчаси 2-уй олдида, ҳайдовчи 1996 й.т. М.М. “Кобальт” русумли транспорт воситасини тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда Б.У.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда Б.У. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда, йўлда вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати