ЙТҲга учраган маст велосипедчи шифохонада вафот этди
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 02:30 ларда, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-56 автомобиль йўлининг 20-километрида, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ў.Ё. “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қаршисидан, маст ҳолда ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчиси, 1969 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборган.
Натижада, велосипед ҳайдовчиси 51 ёшли А.Т. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан транспорт воситасини маст ҳолда бошқармасликларини, йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати