Юк автомобили уриб юборган 6 яшар қизалоқ шифохонада вафот этди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 13:25 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Юксалиш МФЙ, Исломобод кўчасида жойлашган 163-уй олдида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.Қ. “Газ-53” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан пиёда, вояга етмаган, 2014 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, 6 яшар М.О. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналар ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини, автомобиль йўлларида ёлғиз ҳаракатланишга рухсат бермасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати