Тест режимида

Ҳодисалар

Юнусободда "Ласетти" ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб келиб бетон симёғочга урилди

Дастлабги маълумотларга кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Туркистон кафеси қаршисида ҳайдовчи "Ласетти" русумли автомобилни катта тезликда бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган. Кескин бурилиш оқибатида автомобил аввал пиёдалар белгисига ва бетон симёғочга бориб урилган. Бетон симёғочнинг парчалари йўлнинг нариги томонидан ҳаракатланиб келаётган "Спарк" русумли автомобилга теккан.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз