Тест режимида

Ҳодисалар

Юнусободда "Газель" ҳамда "Нексия" русумли автомобиллар тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 12 август куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнус ота кўчасидаги 43-уй рўпарасида ҳайдовчи, 1967 йилда туғилган Ф.К. бошқарувидаги "Газель" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ж.Р. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида 5 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.