Юнусободда "Спарк" ва "Ласетти" русумли автомобиллар тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 18:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада "Ласетти" ҳамда "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Зарб оқибатида "Спарк" автомобили ағдарилган ва ушбу автомобиль ҳайдовчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати