Юқори тезлик чекланган
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрининг транспорт воситалари серқатнов кўчаларидаги йўлларга “Юқори тезлик чекланган” йўл белгилари чизиб чиқилмоқда. Айнан йўлга чизилишининг сабаби, айрим ҳайдовчиларимиз йўл четига ўрнатилган йўл белгиларини эътиборсиз қолдиришмоқда. Бунинг натижасида эса турли кўринишдаги йўл-транспорт ҳодисалари юзага келмоқда. Йўлга чизилган белги ҳар бир ҳайдовчининг эътиборини тортади. Автомашиналар тезлигини назорат қилиш орқали албатта кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари олди олинади. Шу билан бир қаторда, ҳайдовчилардан ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати