“Камаз” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди
Жорий йилнинг 13 май куни соат 08:10 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Барлос МФЙ, Бозорхидирша кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р137 “Хўжаобод-Булоқбоши” автомобиль йўлининг 11-км.да ҳайдовчи 1986 й.т. М.Ш. “Камаз 5511” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, велосипед ҳайдовчиси 1990 й.т. Р.Х. (эркак) олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишингизни, пиёда ва велосипедчилар белгиланмаган жойлардан ҳаракатланмаслигингизни ва барча ҳаракат иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати