Тест режимида

Ҳодисалар

Каптивада яширинча минерал ўғит олиб кетилаётгани аниқланди

Жорий йилнинг 26 май куни соат 20:00 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидаги “Сангзор-15” ЙПХ карантин постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Ж.Тўраев томонидан “Каптива” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, Мирзачўл туманида яшовчи 1991 й.т. О.Қ. ҳеч қандай ҳужжатларсиз 23 дона полиэтилен қопларда жами 1150 кг аммиакли селитра минерал ўғитини олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати