Тест режимида

Ҳодисалар

Карманада тўсиққа урилган маст ҳайдовчининг автомобилида ёнғин юзага келди

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 21:30ларда, Навоий вилояти, Кармана тумани ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 147-километрида, ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Э.Х. маст ҳолда “Ласетти” русумли автомобилни бошқараётиб “Самарқанд” ЙПХ масканига яқинлашган вақтида бошқарувни йўқотиб, масканга кириш жойида ўрнатилган, бўлакларни ажратувчи тўсиққа урилган. Зарб оқибатида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Кармана тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати