Тест режимида

Ҳодисалар

Касби туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида “Кобальт” ҳайдовчиси вафот этди

Жорий йилнинг 7 май куни соат 18:30 ларда Қашқадарё вилояти, Касби тумани ҳудудидан ўтган 4Р-90 “Қарши-Бешкент-Касби-Косон” автомобиль йўлининг 29 км.да, ҳайдовчи 1967 й.т. Р.Р. “Кобальт” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда шу йўналишда чап томонга бурилаётган, ҳайдовчи 1989 й.т. Ф.И. бошқарувидаги “Камаз 5511” русумли юк транспорт воситасини қувиб ўтмоқчи бўлиб, орқа чап томонига бориб урилган.

Натижада, “Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 53 ёшли Р.Р. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати