Тест режимида

Ҳодисалар

Кибрайда "Дамас" ҳамда "Ваз-2106" русумли автомобиллар тўқнашди

Жорий йилнинг 10 май куни соат 08:00ларда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Тузел" ҚФЙ худудида, ҳайдовчи, 1992 йил тўғилган И.Т. бошқарувидаги "ВАЗ-2106" русумли транспорт воситаси ҳамда 1974 йил тўғилган ҳайдовчи Р.Х. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада "ВАЗ-2106" ҳайдовчиси И.Т. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izohingiz yoki to`gri versiya: