“Ким ҳақ, ким ноҳақ?”
Жорий йилнинг 22 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Йўловчи ЙПХ ходимларини бир қатор қоидабузарликларда айбламоқда” сарлавҳали видеолавҳа тарқатилди. Жумладан, видеоматериалда, муаллиф 7 нафар ЙПХ ходимига бир жойда туриши учун дислокация берилиши кераклигини, машинани сабабсиз тўхтатиш ва эвакуаторсиз олиб кетиш мумкин эмаслигини таъкидлаган. ЙПХ ходимлари эса ҳайдовчи ва йўловчининг маст эканликларини айтишган.
Макур ҳолат Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг марказий чорраҳаларидан бирида содир бўлган. Ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу бошқарма ЙПХО 4-сафарбар гуруҳи ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати